Ўзбекистон
15.05.2024
331

Инсон улғайиб, дунёнинг қай бурчагига бормасин, қадрдон мактаби уни оҳанрабодек ўзига тортиб туради. Ҳаётда эришган ҳар бир ютуғи учун меҳрибон муаллимлари олдида ҳамиша миннатдорлик ва қарздорлик ҳисси билан яшайди.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев синфдошлари билан ўзлари таълим олган Яккабоғ туманидаги 83-мактабни таъмирлаб бергани ҳам айни шу эзгу амалларнинг яна бир ҳаётий исботидир.

Собиқ битирувчиларнинг устозлари ва туман ёшлари билан мулоқотида ҳам мактаб – илм ўчоғи, тафаккур устахонаси, ҳар бир инсон учун иккинчи уй экани бот-бот таъкидланди.




Азиз хотиралар, самимий ва дилкаш суҳбатлар асносида муаллимларга маиший техникалар, 83-мактаб кутубхонасига янги китоблар, тумандаги таълим муассасалари ва маҳаллалар ёшларига 20 турдаги спорт анжомлари совға қилинди.


Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.