Life Style
28.09.2024
717

Замонавий тиббиётда ўта хавфли ҳисобланган касалликларни ҳам самарали муолажа қилиш йўллари топилмоқда. Ўз навбатида, даволаш мумкин бўлган хасталиклар оқибатида ҳаётдан кўз юмаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам бор.
Хабарга кўра, баъзи патологияларни дастлабки ривожланиш босқичида илғаш қийин. Чунки улар аксарият ҳолларда аниқ симптомларсиз кечади. Саратон, атеросклероз ва жигар касалликлари шулар сирасидан.
Масалан, саратонга эрта босқичда аниқ ташхис қўйиш учун тизимли тиббий текширувлар талаб этилади. У яққол белгиларсиз ривожланиши мумкин. Хусусан, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони хавфли босқичга ўтгунга қадар, одатда, бирмунча “сокин” бўлади ва худди шундай ҳолат атеросклерозга ҳам тегишли. Негаки, у тегишли “сигнал”ларсиз намоён бўлади.
Жигар хасталиклари аломатлари ҳам дарҳол сезилмайди. Боиси бу органда оғриқ рецепторлари йўқ.
Юқорида саналган касалликлар рўйхатида гипертония ҳам бор. Тўғри, баъзи беморлар қон босими сал ошгани заҳоти ўзини нохуш ҳис қилиб, яққол белгиларни ҳис қилади. Аммо айримлар артериал босими 200 мм симоб устунига кўтарилмагунча, организмида ҳеч қандай ўзгаришни илғамаслиги мумкин.
Маълумот учун, ушбу касалликларини эрта ва аниқ ташхис орқали самарали даволаса бўлади. Бунинг учун аҳоли вакиллари ҳар йили чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтиб туриши зарур.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.