currencies image

12 185,11 UZS

35,56

usd

currencies image

14 081,11 UZS

6,29

eur

currencies image

152,58 UZS

2,14

ru



АсосийЯнгиликларЯнги меҳнат кодексига асосан йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби

Янги меҳнат кодексига асосан йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби

Ҳуқуқ

calendar

25.04.2024

eye

770

Янги меҳнат кодексига асосан йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларига асосан барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Ходимларга бериладиган асосиенг каммеҳнат таътилининг давомийлиги 21 календар кунидан иборатдир. Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун энг кўпи 56 календар кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

Ушбу таътилларга оид ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг IV  боби, яъни 216-235-моддалар билан тартибга солиб қўйилган.

Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда унинг давомийлиги ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдорини ўн иккига бўлиш ҳамда тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган ортиқча кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса ҳисобга олинмайди. Ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда меҳнат таътили кунлари умумий давомийлигини ҳисоблашда олинган 0,5 га тенг ва ундан кўп ўнликлар бир кун деб яхлитланади, 0,5 дан ками эса ҳисобдан чиқариб ташланади.

Янги меҳнат кодексига кўра, Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календар кундан кам бўлмаслиги керак.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Сариосиё туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази

Улашиш:

Бошқалар

17-сентябр 2025, 07:24
689

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
668

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


16-сентябр 2025, 08:06
620

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?

Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.


3-октябр 2025, 07:18
609

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.