currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларЯнги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари

Янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари

Ҳуқуқ

calendar

11.09.2024

eye

192

Янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари

Халқаро тажрибада сайлов тизимининг бир нечта шакллари мавжуд, жумладан мажоритар, пропорционал ва аралаш тизимлари.

Мажоритар тизимда сайловчилар тўғридан тўғри айни бир номзодга овоз беради ваэнг кўп овоз олган номзодлар сайланган деб топилади.

Пропорционал тизимда эса сайловчилар муайян номзодга эмас, партияларга овоз беради. Партияларнинг парламентдаги ўрни улар тўплаган овозга мувофиқ тақсимланади.

Кейинги тизим эса аралаш сайлов тизими бўлиб унда депутатларнинг бир қисми мажоритар тартибда, иккинчи қисми эса пропорционал тартибда сайланади.

Эндиликда Ўзбекистонда парламентга сайловлар айнан аралаш – мажоритар-пропорсионал тизим асосида бўлиб ўтади. Бунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 75 нафари одатдагидек можаритар сайлов тизимига асосида, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида сайланади.

Шунга кўра, Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутатини мажоритар тартибда сайлаш учун 75 та ҳудудий сайлов округи тузилади, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида қолган 75 нафар депутат сайлови учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.

Акмалжон Худойбердиев,

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан

назорат қилиш шўбаси бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 169

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
936

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
867

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
854

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.