currencies image

11 847,16 UZS

52,28

usd

currencies image

13 843,41 UZS

157,81

eur

currencies image

141,44 UZS

2,77

ru



АсосийЯнгиликларЯнги ўқув йили бошланмоқда: Мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Янги ўқув йили бошланмоқда: Мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Содда талқин

calendar

02.09.2024

eye

2 127

Янги ўқув йили бошланмоқда: Мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Гамбургер, чизбургер, хот-дог, “кириешки”, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газланган ичимликлар... Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу турдаги маҳсулотларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, улар Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган.

Хусусан, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, мактаб ошхоналарида қуйидаги маҳсулотлар тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:

гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар);

сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари;

сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар, қурт, писта, донали уй шароитида тайёрланган шимиладиган ширинликлар;

рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;

ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;

ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;

банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар хил турдаги консервалар;

турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;

кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);

холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;

пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;

қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

квас;

хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;

сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;

ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;

табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;

пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;

данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);

окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар;

тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
793

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


24-июл 2026, 04:39
784

Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.


28-июл 2026, 10:13
739

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


25-июл 2026, 06:28
677

Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?

Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-июн 2024, 08:58
1 370

ССВ ёзда саломатликни сақлаш бўйича тавсиялар берди

Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

cover image
2-июн 2024, 03:21
1 228

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқди

Ёзда турли витамин ва минералларга бой сархил мевалар пишиб етилади. Ушбу фаслда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Улардан бири — ўткир диареядир.

cover image
21-март 2024, 07:13
1 350

Байрам кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди – ССВ

Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олиш мумкин.

cover image
16-январ 2024, 11:00
1 351

2023 йилда “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятидан келиб тушган. Махсус хизматларни алдаб чақирганларга қандай жазо бор?

Рақамларга кўра, ўтган йилда «103» хизматига жами 3 505 та ёлғон чақирув бўлган.