Ҳуқуқ
12.12.2024
89
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-214-сон, 10.12.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
🔹молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорларни белгилаш мезонларини такомиллаштириш;
🔹янгидан ташкил қилинган тадбиркорларнинг ривожланишини баҳолаш кўрсаткичларини мақбуллаштириш;
🔹“BBB” тоифадаги тадбиркорларга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
🔹маҳаллий пиво маҳсулотларини реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.
Бунда Президент фармонига (https://lex.uz/docs/4367644) киритилган қўшимчага кўра, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда:
➖молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;
➖ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти бир йил давомида тикланмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорларнинг ягона давлат реестридан чиқаради”.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.