Ҳуқуқ
24.12.2024
70
Қонунчиликка кўра, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портал (my.gov.uz) орқали "доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома олиш ва уни тўғрилаш" каби давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилган.
Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга вақт йўқотиб ва овора бўлиб бориш шарт эмас.
Бунинг учун, my.gov.uz сайтига кириб, "Шахсий кабинет"га ўтиш ва "Фуқаролик" бўлимини танлаш, сўнг “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.
Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу жойнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.