Ўзбекистон
04.04.2024
1 616

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги интернет орқали теракт хуружлари ҳақида тарқатилаётган чақириқлар бўйича мурожаат билан чиқди.
Охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, Ўзбекистон ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.
“Бу каби провокацион хабарлар асосан Телеграм мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайди. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритади.”, дейилади хабарда.
Фуқаролардан уларга бу каби хабарлар келиб тушса, ваҳимага тушмаслик ва уларни очиқ чатлар, танишларга ва дўстларга юбормай, дарҳол “102” рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар бериш, хабар юборувчиларни блоклаш ва улар билан ёзишма ва суҳбатга киришмаслик сўралган.
“Фирибгарлар жамоатчилик орасида ваҳима уйғотиш учун бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда! Республика ҳуқуқ-тартибот органлари эса хавфсизликка бўлган ҳар қандай таҳдидларни бартараф қилиш борасида ўз ваколатлари доирасида барча чораларни кўрмоқда”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Москвадаги терактдан жабрланган оила болалари Бўстонлиқда дам олади
Тошкент халқаро аэропортида Россиядаги “Crocus City”да содир этилган террорчилик ҳужумида жабрланган рус оилалари болалари кутиб олинди.
Тошкент аҳолиси огоҳлантирилди
Пойтахтда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда.
Қозоғистонга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги мазкур мамлакатга кириш ва чиқишда Ўзбекистон фуқароларига барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди
Давлат раҳбарлари мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид бўлган кучга қарши курашишга келишиб олди.