Содда талқин
24.12.2025
634

Иқтисодий суд ишларида иш юритишни тўхтатиб туриш мумкин ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 101-моддасига кўра, суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;
жавобгар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмидаги даъвогар-фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда;
ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;
ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда;
тараф суд томонидан тан олиниши ва ижрога қаратилиши тўғрисида кўрилаётган чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга илтимоснома берганда;
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда.
Иш юритишни тўхтатиб туриш қанча муддатга тўхтатилиб туриши мумкин?
Иш юритиш:
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;
жавобгар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмидаги даъвогар-фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда ёки тараф суд томонидан тан олиниши ва ижрога қаратилиши тўғрисида кўрилаётган чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга илтимоснома берганда— иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф қилингунига қадар;
ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса ёки ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар тўхтатилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.