Ўзбекистон
25.07.2024
282
Бўлажак олим танлови доирасида танловлар ташкил этилиб, унда хотин-қизлар алоҳида иштирок этишлари мумкин. Ғолиб бўлган лойиҳаларга 1 млрд сўмгача берилади.
“Бўлажак олим” танлови доирасида ўтказиладиган илмий ишлар ва стартаплар танловларига аризалар қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Танлов мамлакатда иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг инновацион фаолияти натижалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, илмий изланишлари учун шартлар яратиш ва салоҳиятли ёшларни илм-фанга жалб этишга қаратилган.
“Бўлажак олим” танлови доирасида “Илмий ғоя”, “Стартап лойиҳа” ҳамда “Аёллар бизнеси учун биринчи қадам” танловлари ташкил этилади. Ўз навбатида, аёллар учун ҳам танлов икки турга ажралади — илмий ғоялар ва стартап лойиҳалар.
“Аёллар бизнеси учун биринчи қадам” танловида 40 ёшдан ошмаган хотин-қизлар ўзларининг илмий ғоялари ва стартап лойиҳалари билан иштирок этиши мумкин.
Танлов иштирокчилари Ўзбекистон фуқароси бўлиши, ёши, илмий даражаси, унвони, мансаби ва иш жойидан қатъий назар 40 ёшдан ошмаслиги лозим. Бир нафар иштирокчи битта лойиҳа (илмий ғоя ёки стартап лойиҳа) билан иштирок этиши мумкин.
Ғолиб бўлган илмий ғояларга ажратилган маблағлар доирасида муаллиф ва ижрочиларига ойлик маош кўрсатиш мумкин эмас. Стартап лойиҳалар анъанавий бизнес турларидан илмий янгилиги ёки инновацион элементи билан фарқланиши керак.
Илмий ғоя ва стартаплар танлов талаблари асосида ишлаб чиқилган, материаллар ишончли ва ҳаққоний, плагиатга йўл қўйилмаган бўлиши талаб этилади.
Улар маълум бир муаммонинг ечимига қаратилган бўлиши, маблағлар аниқ кўрсатилиши ва асослантирилиши, амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган бўлиши керак. Бундан ташқари, амалга ошириш муддати бир йилдан ошмаслиги зарур.
Илмий ғояни амалга оширишга сўралган маблағ миқдори БҲМнинг 400 баробаригача (136 млн сўм), стартапларники эса БҲМнинг 3 минг баробаригача (1,02 млрд сўм) бўлиши керак.
Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 15 августигача қабул қилинади. Улар белгиланган ҳужжат шакллари асосида тўлдирилиб, тасдиқланган ҳолда электрон топширилиши лозим.
Ҳужжатлар танлов талабларига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлигига, маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги, кутилаётган натижаларнинг ўз вақтида бажарилишига аризачи жавобгар.
“Бўлажак олим” танлови доирасида ариза жўнатиш:
Аёллар бизнеси учун биринчи қадам” танлови доирасида ариза жўнатиш:
Батафсил маълумотларни ҳавола орқали олиш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?
Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?
Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.