currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларИнтерпол қидирувига берилган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерпол қидирувига берилган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Ўзбекистон

calendar

21.07.2023

eye

1 512

Интерпол қидирувига берилган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Экстремистик мазмундаги материалларни тарқатгани учун Интерпол қидирувига берилган шахс Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди, деб хабар бермоқда ташкилотнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси. Қайд этилишича, қидирувдаги шахс чет эл давлатининг телефон рақамидан фойдаланиб, янги профиль яратиб, турли ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида амалга оширилган ҳаракатлар натижасида у Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун чиқариб юборилган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: