Ҳуқуқ
21.02.2025
358
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги “Ёшлар дафтари” жамғармалари тўғрисида”ги низомга мувофиқ, Қуйидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилиши белгиланган. Бунда «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги бемор ёшларга даволаниш харажатлари қоплаб берилади:
• “Темир дафтар”га киритилган оила фарзанди;
• “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар фарзанди;
• “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТга киритилган оила фарзанди;
• Саломатлигида нуқсони мавжуд ва оиласи кам таъминланган ёш фуқаро.
Бунда ариза берувчи маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.
Ариза берувчи субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилганда маҳалладаги ёшлар етакчиси уч иш куни ичида ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасидан шифокор жалб қилишга кўмаклашади ва ариза берувчининг соғлиғи ҳолати баҳоланади.
Ўрганиш натижасида ариза берувчига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, ариза берувчининг соғлиғи ҳолатига қараб белгиланган тартибда даволаш учун тегишли бирламчи, вилоят ёки республика даражасидаги тиббиёт муассасасига йўналтирилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.