Ҳуқуқ
28.12.2024
52
“Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қандай мажбуриятларга эга эканлиги ёзилган. Булар қуйидагилар:
— хизмат вазифаларини мобил видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориш;
— визуал кузатув ёки махсус мосламалардан фойдаланган ҳолда қоидалар бузилганлигини аниқлаш;
— йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиш;
— йўл ҳаракати қатнашчиларига мобил видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилиш ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш;
— ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда “Сиз” деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиш;
— йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш;
— ҳайдовчини маст ҳолда деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, ҳайдовчи мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширув ўтказилишидан бўйин товлаган тақдирда МЖтКнинг 136-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш;
— белгиланган тартибда берилган кўрсатмага асосан йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш;
— қоидаларни бузган йўл ҳаракати қатнашчисига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириш чоғида унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
— ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тегишли чораларни кўриш;
— ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;
— йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жой ҳолатини ўзгартириш, далиллар йўқотилиши ёки йўқ қилинишининг олдини олиш мақсадида ҳодиса жойини ўраб олиш чораларини кўриш;
— ҳуқуқбузарликдан ёки бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга, ҳаёти (соғлиғи) хавф остида қолган шахсларга, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳамда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида шикастланган транспорт воситаларини белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;
— ўзига хизмат юзасидан бириктирилган транспорт воситаси, кўкрак нишон белгиси, алоқа воситаси ва махсус мосламаларни яроқли ҳолатда сақлаши, улардан фақат хизмат фаолиятида мақсадли фойдаланиш;
— рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланмаслик;
— қоидаларни бузган ҳайдовчини махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, унинг талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш;
— жисмоний куч ишлатилгани ва махсус воситалар қўллангани натижасида жисмоний шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига, уларнинг, шу жумладан юридик шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек, ўқотар қурол қўлланилган барча ҳолатлар тўғрисида ўзининг бевосита бошлиғи ҳамда назорат қилувчи прокурорга дарҳол хабар бериш;
— йўл ҳаракати қатнашчиларига юқори турувчи орган (мансабдор шахс) ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш.
ЙПХ ходими қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.