Ҳуқуқ
13.01.2025
991

Хусусий ташкилотда иш юритувчи бўлиб ишлайман. Ой охирида меҳнат унумдорлигим юқори бўлганлиги сабабли, мукофот тариқасида менга телевизор совға қилинди. Ушбу совға учун даромад солиғи тўлайманми?
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиларидан бири ҳисобланади. Солиқ тўловчининг жами даромади, яъни Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлари мазкур солиқ обекти ҳисобланади.
Солиқ қонунчилигида айрим турдаги даромадларга солиқ солинмаслиги белгиланган. Хусусан, иш берувчи томонидан ходимларга солиқ даври мобайнида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги натура шаклида тақдим этилган совғалардан даромад солиғи олинмайди.
Ҳозирги кун ҳолатида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм бўлиб, унинг 2,11 баравари 2 437 050 сўмни ташкил этади. Агар ходим томонидан натура шаклида олинган совғанинг қиймати ушбу миқдоргача бўлса, ушбу совға учун даромад солиғи ушлаб қолинмайди. Бироқ, совғанинг қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 2,11 бараваридан ошадиган бўлса, унинг ушбу қийматдан ортиқча қисмидан даромад солиғи олинади.
Масалан, ходимга тақдим этилган телевизорнинг қиймати – 4 000 000 сўм. Мазкур ҳолатда ходим телевизорнинг 1 562 950 сўм қийматдаги қисми учун даромад солиғи тўлайди. Даромаднинг қолган қисми эса, солиққа тортилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.