Содда талқин
22.12.2025
524

Иш ўринларига мослаштириш субсидияси белгиланган қоидага мувофиқ бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларининг ушбу хизматларни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш мақсадида ажратилади.
Бунда сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизмати қуйидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун ташкил этилади:
клиник ташхиси Халқаро касалликлар ва саломатлик билан боғлиқ бўлган муаммолар таснифи (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштирилган V МКБ-10 класси) бўйича Н 90 — 90.8 бўлган II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон хизмати;
клиник ташхиси МКБ-10 бўйича Н 00 — 59.9, Q 10 — 15 ва S 07.8 бўлган кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган шахслар, шунингдек клиник ташхисидан қатъи назар биринчи марта ногиронлар аравачасида ҳаракатланиши белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳамроҳлик хизмати;
клиник ташхисидан қатъи назар барча I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун психолог хизмати.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни иш жараёнида қўллаб-қувватлаш учун жалб этилувчи сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини кўрсатувчи шахслар «ЯМИҲ» АТда юритиладиган Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатувчи шахслар электрон рўйхатига киритилган жисмоний шахслар орасидан жалб этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.