Ҳуқуқ
13.03.2025
517

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 129-моддасига асосан, меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов билан тузилиши мумкин:
— ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш;
— меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиш.
Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.
Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
— ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
— захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
— давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
— тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
— ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
— ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
— ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
— ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
— жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Юқоридаги белгиланган тартибларга асосан, иш берувчи томонидан ходимга дастлабки синов белгиланмайдинган ҳолатлар бўйича дастлабки синовнинг белгиланиши меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиши ҳисобланиб, ушбу ҳолатга йўл қўйилган тақдирда Ўзбекситон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 49-моддасида кўрсатилган (меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) жавобгарлик келиб чиқади.
Мафтуна БЕГМАТОВА,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот
маркази бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.