Ҳуқуқ
24.10.2024
1 742

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:
- Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ “Халқ банки” билан биргаликда ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб беради;
- электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
- табиий газ учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
- электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.
Ушбу бандда назарда тутилган компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимига киритилмаган оилалар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилишлари мумкин. “Маҳалла еттилиги” томонидан Ягона реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхати шакллантирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.