currencies image

12 930,11 UZS

11,90

usd

currencies image

13 390,42 UZS

48,50

eur

currencies image

120,94 UZS

3,82

ru



АсосийЯнгиликларИссиқлик таъминотидан фойдаланишда ҳуқуқлар ва мажбуриятлар: муҳим 5 қоида

Иссиқлик таъминотидан фойдаланишда ҳуқуқлар ва мажбуриятлар: муҳим 5 қоида

Ҳуқуқ

calendar

11.12.2024

eye

124

Иссиқлик таъминотидан фойдаланишда ҳуқуқлар ва мажбуриятлар: муҳим 5 қоида

Истеъмолчи иссиқлик таъминоти хизматларининг ҳажми ва сифати, уни кўрсатиш шартлари, иссиқлик таъминоти учун тўлов миқдори ва уни тўлаш тартиби ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни бепул олиш ҳуқуқига эга.

 

1. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати иссиқлик ускуналарини кўздан кечириш учун квартираларга кириши мумкин

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот квартира ичидаги асбоб-ускуналарнинг техник ва санитария ҳолатини кўздан кечириш ва зарур таъмирлаш ишларини бажариш учун Истеъмолчилар билан олдиндан келишилган вақтда уларнинг квартирасига киришни, аварияларни бартараф этиш учун эса – исталган вақтда киришни талаб этиш, шунингдек Истеъмолчининг айби билан юзага келган зарарларни тўлиқ қоплашни ундан талаб қилиши мумкин.

Шунингдек, квартира ичидаги асбоб-ускуналарнинг ҳолатини кўздан кечириш йўли билан иссиқлик таъминоти тизимларининг техник ҳолати (сақланиши)ни назорат қилиш ҳуқуқига эга.

2. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати иссиқлик таъминотига оид хабарларни жойлаштириши лозим

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот кўп квартирали уйларнинг барча йўлакларида ёки кўп квартирали уйлар яқинида жойлашган эълонлар тахталарига қуйидагиларни жойлаштириши лозим:

диспетчерлик, авария ёки авария-диспетчерлик хизматларининг расмий номи, манзили, иш режими, телефонлари рақамлари, Етказиб берувчи раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

иссиқлик таъминоти хизматларига, иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича алоҳида тарифларнинг миқдорлари, улар асосида тарифлар қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, тарифлар ўзгарган тақдирда ўзгарган тарифларнинг миқдорлари;

иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов тартиби ва шакли.

3. Истеъмолчи неустойка ундириш ҳуқуқига эга

Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

белгиланган сифатга, ҳажмга, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган, унинг мол-мулкига зарар етказмайдиган иссиқлик таъминоти хизматлари узлуксиз кўрсатилишини талаб этиш;

хизматлар кўрсатилмаган давр учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этилган ҳолда, ортиқча танаффуслар вақти учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўламаслик;

иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка (жарималар, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш;

иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни (шахсан ёки ўз вакили орқали), шунингдек Етказиб берилган иссиқлик энергияси учун тўлов бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаларни бепул олиш;

иссиқлик таъминоти хизматларининг ҳажми ва сифати, уни кўрсатиш шартлари, иссиқлик таъминоти учун тўлов миқдори ва уни тўлаш тартиби ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни бепул олиш;

буюртманомалар юборилган пайтдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки зарур сифатда кўрсатилмаганлиги ва аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилганлиги тўғрисидаги далолатномани 18 соат мобайнида олиш.

4. Истеъмолчи хонадондаги ўзгаришлар ҳақида етказиб берувчини хабардор қилиши керак

Истеъмолчи квартира ичидаги асбоб-ускуналарнинг носозликлари (авариялар) аниқланганда уларни бартараф этиш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриши керак.

Шунингдек, юз берган ўзгаришлар (эгаси, одамлар сони, майдон ўзгариши, турар жой фондидан нотурар жой фондига ва нотурар жой фондидан турар жой фондига айлантириш) пайтидан (кунидан) бошлаб 10 иш кунидан кечикмай иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиш шартномаси шартлари ўзгарганлиги тўғрисида етказиб берувчини ўз вақтида хабардор қилиши лозим.

5. Иссиқлик энергиясидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас

Истеъмолчи учун қуйидагилар тақиқланади:

иситиш тизимидан иссиқлик манбаини чиқариб ташлаш;

уй ичидаги иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ёки ҳисобга олишнинг умумий ёки индивидуал ҳисобга олиш асбобларини четлаб ўтиб уларга уланиш, тегишли ўзгаришларни белгиланган тартибда киритмасдан иссиқлик таъминотининг уй ичидаги тизимларига ўзгартиришлар киритиш;

турар жой хонасида ўрнатилган иситиш асбобларининг иситиш юзасини хонанинг техник паспортида кўрсатилган параметрлардан ортиқ ўзбошимчалик билан кўпайтириш, шунингдек қўшимча тартибга солувчи ва тик қувур арматурасига ўрнатиш;

кўп қаватли уйнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимидан алоҳида турар ва нотурар жойларнинг иситиш асбобларини демонтаж қилиш орқали иситиш тизимидан узиб қўйиш;

индивидуал ҳисобга олиш асбобларидаги тамғаларни ўзбошимчалик билан бузиш, ҳисобга олишнинг умумий ёки индивидуал ҳисобга олиш асбобларини қисмларга ажратиш ва уларнинг кўрсаткичларини бузишга ёки шикастлашга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни содир этиш;

иссиқлик энергиясидан унинг бевосита вазифасидан (иситиш, иссиқ сув таъминоти) бошқа мақсадда фойдаланиш;

иссиқлик таъминоти шартномасида ва ушбу Қоидаларда белгиланган иссиқлик энергиясидан фойдаланиш тартибини бузувчи хатти-ҳаракатларни содир этиш.

 

Hudud24.uz колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 874

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 153

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


21-декабр 2024, 10:30
1 054

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


8-декабр 2024, 09:29
1 038

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.