Ҳуқуқ
07.01.2025
91
Тошкент шаҳрида шу йилнинг 1 январидан бошлаб барча автобусларда йўлкира тўловларини нақд шаклда тўлаш тўхтатилди. Эндиликда Йўл ҳақини нақд пул кўринишида берган йўловчи жаримага тортилиши мумкин.
Қайд этилишича, йўлкира учун тўловларни нақд тўлаш амалиёти бекор қилиниши ортидан чиптачилар фаолиятидан воз кечилди. Бугунги кунда пойтахтимизда 2644 та автобекат бўлса, улар атрофига 5500 та QR-чипталар олиш учун шохобчалар ўрнатилган. Агар йўловчи нақд пул орқали тўлов қилмоқчи бўлса, QR-чиптани харид қилиш учун тўлов инфокиоскларидан фойдаланиши мумкин. Йўловчи бир марталик тўлов учун QR-чипта олса йўл ҳақи 3000 сўм, "АТТО" картаси ёки мобил илова орқали тўлаганда 1700 сўмни ташкил этади.
— Агар йўловчи йўл ҳақини нақд кўринишда қабул қиладиган бўлса, ҳайдовчи қабул қилмаслиги керак. Вазият Транспорт инспекциясининг ҳудудий инспекторлари томонидан назорат қилинади. Биринчи сафар огоҳлантириш берилади. Огоҳлантиришга қарамасдан ҳуқуқбузарлик такрорланадиган бўлса, ўрнатилган тартибда ҳайдовчига ҳам йўловчига ҳам маъмурий баённома расмийлаштиришга тўғри келади, — дейди, Транспорт назорати инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими инспектори Салимжон Нишонбоев
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси ҳамда 145-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Яъни, йўловчига нисбатан маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан тузилади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бири миқдорида жарима белгиланади. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг бўлса, 37 минг 500 сўм миқдорида фуқаро жаримага тортилади. "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти томонидан барча автобусларга назорат камералари ўрнатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.