currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЙўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?

#NoComment

calendar

07.07.2026

eye

23

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Қонунга мувофиқ, қуйидаги ҳолатлар ҳуқуқбузарлик ҳисобланади:

— светофор ёки ҳаракатни тартибга солувчининг сигналларига бўйсунмаслик;

— йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш;

— пиёдалар йўлни кесиб ўтаётганда ёки қатнов қисмида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиш;

— китоб ёки газета-журналларни ўқиш;

— видеоматериалларни томоша қилиш ёки аудиоматериалларни тинглаш;

— эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

— скутер, мопед, велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ҳамда уловли араваларни бошқараётган шахсларнинг светофор сигналлари ёки йўл белгилари талабларига риоя қилмаслиги.

Мазкур қоидабузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима белгиланган.

Шунингдек, ҳайдовчиларга турли хизматлар кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида туриш ёки йўлларга ажратилган минтақалар атрофида мол боқиш маъмурий огоҳлантириш ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Агар ушбу қоидабузарликлар натижасида авария ҳолати юзага келса, ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима солинади.

Бундан ташқари, транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчининг қўлдан ташқари бошқа тана қисмларини салондан ташқарига чиқариши ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва бунинг учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима белгиланган.

Қонунчиликда скутер, мопед, велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ҳамда уловли араваларни бошқарувчи шахслар учун ҳам алоҳида талаблар назарда тутилган. Жумладан, ушбу воситаларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқларсиз бошқариш, шунингдек, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва скутерларда одам ташиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида жарима қўлланилади.

Шунингдек, скутер, мопед, велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаси ёки уловли аравани алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки бошқача тарзда маст ҳолда бошқариб йўл ҳаракати қоидаларини бузиш энг оғир ҳуқуқбузарликлардан бири ҳисобланади. Бу ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима назарда тутилган.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар, йўловчилар ҳамда ҳаракатнинг бошқа барча иштирокчилари учун ҳам мажбурийдир. Ушбу талабларга амал қилиш йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳар бир фуқаронинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Зиёвуддин Намозов

Улашиш:

Бошқалар

13-июн 2026, 05:21
1 137

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?

Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.


12-июн 2026, 09:36
1 104

Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?

Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.


8-июн 2026, 05:48
751

Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?

Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.


9-июн 2026, 12:36
686

Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби

Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.