Ҳуқуқ
01.06.2025
2 741

Ўзбекистонда 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 10 фоизга — 375 минг сўмдан 412 минг сўмга оширилади. У солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланилади.
Шу тариқа, худди шу санадан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг қуйидаги миқдорлари қўлланади:
▪️ хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жарима — 206 минг сўм;
▪️ дори қутиси, нимча, ўт ўчиргич, авария тўхташ белгиси ва техник кўрикдан ўтмаганлик учун жарима — 206 минг сўм;
▪️ йўл белгилари талабларига риоя қилмаслик, пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиш учун жарима — 206 минг сўм;
▪️ ҳужжатсиз юрганлик учун жарима — 412 минг сўм;
▪️ суғуртасиз юрганлик учун жарима — 412 минг сўм;
▪️ қизил чироқда ўтганлик учун жарима — 1 млн 236 минг сўм;
▪️ белгиланмаган жойда тўхташ учун жарима — 824 минг сўм;
▪️ рулда телефондан фойдаланганлик ва гаплашганлик учун жарима — 1 млн 236 минг сўм;
▪️ давлат рақамисиз юрганлик учун жарима — 2 млн 60 минг сўм;
▪️ тезликни соатига 20 километрдан оширганлик учун жарима — 412 минг сўм;
▪️ тезликни соатига 20 километрдан 40 километргача оширганлик учун жарима — 2 млн 60 минг сўм;
▪️ тезликни соатига 40 километрдан оширганлик учун жарима — 3 млн 708 минг сўм;
▪️ қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиш учун жарима — 4 млн 120 минг сўм;
▪️ мастлик ҳолатида тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганлик учун жарима — 6 млн 180 минг сўм ва 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
▪️ маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш учун жарима — 10 млн 300 минг сўм ва 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
▪️ туси ўзгартирилган ойнали (тонировкали) транспорт воситасидан рухсатномасиз фойдаланганлик учун жарима — 10 млн 300 минг сўм;
▪️ ойналари қорайтирилган транспорт воситасидан рухсатномасиз бир йил давомида такроран фойдаланганлик учун жарима — 8 млн 240 минг сўм.
Шунингдек, Ўзбекистонда 1 июлдан пенсия, нафақалар, 1 августдан эса иш ҳақи ҳамда стипендиялар 10 фоизга оширилиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Болаларни мактабга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва муҳим қоидалари
Ҳар бир бола бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга.