Ҳуқуқ
24.01.2025
64
Йўлларда (йўл участкаларида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органларини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари билан келишувга кўра бир қанча ҳолларда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг 19.01.2024 йилдаги Йўл ҳаракати тўғрисида ЎРҚ-900-сон қонунига кўра,
— йўл ҳаракати хавфсизлигига, шу жумладан фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид бўлганда;
— экстремал иқлим шароитлари тўғрисида, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантириш келиб тушганда;
— экстремал иқлим шароитлари, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй берганда;
— йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганда; қонунда назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек процессуал ҳаракатлар амалга оширилаётганда;
— оммавий тадбирлар (спорт тадбирлари ва маданий тадбирлар, кино- ва фототасвирга олиш, оммавий сайрлар, ярмаркалар, оммавий юришлар ҳамда бошқа тадбирлар) ўтказилаётганда;
— қўриқланадиган шахслар йўлда ҳаракатланаётганда транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқланишига йўл қўйилади.
Спортга алоқадор муҳим кунларни нишонлаш муносабати билан марафонлар ўтказиш чоғида йўлларда транспорт харакатини чеклаш ушбу норма билан тартибга солиб келинмоқда.
Йўлни таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда қандай тартибда ҳаракатланиш ташкил этилади?
Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бажарилаётганда йўлнинг мазкур участкаларидаги қатнов қисмининг кўпи билан эллик фоизи ўтиш учун чекланиши ёки ёпилиши мумкин.
Йўл участкаларида қатнов қисмининг эллик фоизидан кўпроғини ёпиш зарур бўлган тақдирда мазкур йўл участкаларини айланиб ўтиш таъминланиши керак.
Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бошланишидан ёхуд йўл участкаларида бошқа ишлар амалга оширилишидан уч кун олдин ва ушбу ишларни бажариш даврида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг зарур техник воситалари ўрнатилади.
Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишларни бажариш тўғрисидаги ёхуд йўл участкаларида бошқа ишларни амалга ошириш ҳақидаги ахборот оммавий ахборот воситаларига олдиндан жойлаштирилади.
Йўл участкасини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишларни бажариш чоғида ушбу ишларни бажаришга доир шартномаларда белгиланмаган тўсиқларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Фуқароларни йўлларда ҳаракат иштирокчиси сифатида ҳуқуқлари ушбу нормаларга амал қилинган ҳолларда таъминланади.
Бехрўз Жўраев,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот
маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.
Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?
Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди
Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.