Ҳуқуқ
04.09.2026
39

Юридик шахс фаолиятини тугатиш корхона шунчаки ишлашдан тўхташи дегани эмас. Тугатиш жараёнида корхонанинг мавжуд қарзлари, жумладан, солиқлар бўйича мажбуриятлари ҳам қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 91-моддаси юридик шахс тугатилганда солиқ мажбуриятларини бажариш тартибини белгилайди.
Тугатилаётган юридик шахснинг солиқлар бўйича мажбуриятлари, аввало, тугатувчи томонидан юридик шахснинг ўз маблағлари ҳисобидан бажарилади. Бунда корхонанинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари, шунингдек, унинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағлардан фойдаланилади. Масалан, корхонанинг 100 миллион сўм солиқ қарзи бўлса ва унинг ҳисобварағида 40 миллион сўм мавжуд бўлса, корхонага тегишли мол-мулк ҳам реализация қилиниб, солиқ қарзини қоплашга йўналтирилиши мумкин.
Агар тугатилаётган юридик шахснинг мавжуд пул маблағлари ва мол-мулкини реализация қилишдан тушган маблағлар солиқ қарзини тўлиқ қоплаш учун етарли бўлмаса, тўланмай қолган қарз қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда юридик шахс иштирокчилари томонидан узилиши мумкин.
Шу сабабли корхонани тугатиш жараёнида солиқ қарзлари масаласини олдиндан аниқлаш муҳим.
Йўқ. Юридик шахс тугатилаётганда солиқ мажбуриятларини бажаришнинг бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китобларга нисбатан навбати фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади. Демак, тугатувчи корхонанинг барча мажбуриятларини қонунчиликда белгиланган навбат асосида амалга ошириши лозим.
Баъзан корхонанинг солиқ ҳисобварағида, аксинча, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ, пеня ёки жарима суммаси бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ушбу маблағлар, аввало, корхонанинг бошқа солиқлар бўйича мавжуд қарзларини қоплашга ҳисобга олиниши лозим. Ортиқча сумма бир нечта солиқ бўйича қарз мавжуд бўлса, тегишли қарзларга мутаносиб равишда ёки тугатувчининг қарорига асосан тақсимланиши мумкин.
Ҳа, қайтарилади. Агар тугатилаётган юридик шахснинг солиқлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаса, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқлар, пенялар ва жарималар суммаси юридик шахсга қайтарилиши керак. Бунда тугатувчи тегишли ариза билан мурожаат қилиши лозим. Қонунчиликка кўра, сумма ариза берилган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим. Агар солиқ тўловчи томонидан ариза берилмаса, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган сумма солиқ тўловчиларнинг ягона реестридан чиқарилган солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Хусусий клиникада ҳам бепул тиббий хизмат олиш мумкинми?
Низомга асосан, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.