Ҳуқуқ
10.01.2025
3 225

“Ижтимоий карта” тизими нималарни ўз ичига олади?
Яқинда “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
Бунда барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.
1. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:
– ЯИДХП (my.gov.uz);
– “Ижтимоий карта” мобил иловаси;
– “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
– молиявий агент.
2. Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш қуйидаги шахсларга уч иш куни ичида бепул амалга оширилади:
– камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (шахслар);
– “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар;
– кўп болали оилаларнинг аъзолари;
– ногиронлиги бўлган шахслар;
– ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар;
– ўзгалар парваришига муҳтож шахслар парвариши билан банд бўлган шахслар;
– етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
– васийлар (ҳомийлар);
– тутинган ота-оналар;
– муомалага лаёқатсиз шахслар;
– муомала лаёқати чекланган шахслар;
– муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари;
– пенсионерлар;
– давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган талабалар;
– давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган ўқувчилар (тингловчилар);
– шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ҳақ ундирилмаган ҳолда ўн беш кун муддатда етказиб берилади).
Бунда ижтимоий карта унинг амал қилиш муддати тугамасидан олдин, шу жумладан, яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқотилганда, пулли асосда алмаштирилади.
Юқорида назарда тутилмаган бошқа шахсларга ижтимоий картани берганлик учун банк хизматлари тўлови базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизини ташкил қилади. Электрон ижтимоий карта эса барча фуқароларга мобил илова орқали реал вақт режимида бепул асосда муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.
3. Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда “Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади.
2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.
4. 2025 йил 1 июлдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида қуйидаги ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади:
– Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
– Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ID картаси;
– Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
– Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
– Никоҳ қайд этилгани ҳақида гувоҳнома;
– Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
– Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
– Пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
– Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID картаси)
– Ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
– Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
– Олий, ўрта-махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
– Талабалик гувоҳномаси;
– Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
– Ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
– Турар жой объектларининг кадастр паспорти;
– Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.
Бунда my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасида ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.
Мазкур рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатишда ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб фуқаролар ўз хоҳишига кўра керакли ҳужжатни қоғоз шаклида ёки мобил илова орқали рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади.
5. 2025 йил 1 январдан бошлаб янги тайинланган ижтимоий тўловлар ижтимоий карта орқали тўланганда, олувчининг илгари тайинланган бошқа ижтимоий тўловлари ҳам ижтимоий карта орқали тўлаб берилади.
2025 йил 1 февралдан бошлаб белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга мувофиқ миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизидан ошмайдиган реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун маблағлар ушбу воситаларга муҳтожлик белгиланган шахсларнинг ижтимоий картасига ўтказиб берилади.
Шунингдек, ижтимоий карта орқали тўланган нафақа, компенсация ва бошқа тўловлар (пенсиялар бундан мустасно) маблағларидан ижтимоий тўловларни олувчи оилаларнинг аъзолари, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари ҳамда охирги 12 ой давомида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзоларига спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловни амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу маҳсулотлар учун тўловни қабул қилиш тақиқланади.
6. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ижтимоий карта транспорт картаси, шу жумладан, жамоат транспорти учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шаҳар йўналишлари бўйича тариф режаларидан фойдаланган ҳолда имтиёзли транспорт картаси вазифасини бажаради.
Қарорга кўра, юқоридагилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманларида мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан, республиканинг бошқа ҳудудларида эса 2025 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.