Ўзбекистон
25.08.2023
2 061

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар олдида қоидабузарлик қайд этишга олиб келувчи вазиятлар атайин яратилаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат бўйича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) расмий ахборот берди. Қайд этилишича, ушбу лавҳа ва муносабатларда келтирилган ҳолатлар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ўрганилиб борилмоқда “Ўрганишлар давомида лавҳа ва муносабатларда келтирилган ҳолатларга объектив баҳо бериш, йўл инфратузилмаси ҳамда техник воситаларнинг ҳолатини қайта кўриб чиқиш, чорраҳаларда йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш мақсадида ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Бугунги кунда ишчи гуруҳ томонидан чорраҳаларда йўл ҳаракати қандай ташкил этилганлиги (йўл белгилари ва кўрсаткичлари тўғри ўрнатилганлиги, йўл чизиқлари чизилганлиги ва бошқалар), чорраҳалардаги техник воситаларнинг ҳолати қайтадан ўрганиб чиқилмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилаётган ўрганишлар натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади”, дейилади ахборотда.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчасидаги 8та давлат идоралари биноси бизнес лойиҳалари учун тадбиркорларга берилади
Президент тадбиркорларга Юнусобод туманида лойиҳалар учун бўш жой топиш қийинлигини айтди. У Амир Темур шоҳ кўчасидаги саккизта давлат идорасининг эски биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офис ва ерости автотураргоҳига эга меҳмонхоналар қуриш учун тадбиркорларга беришни таклиф этди.
Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилинади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-923-сон, 02.04.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.
Айрим тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади
Бунинг учун, 2024-2026 йилларда тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.