Ўзбекистон
27.09.2023
2 031
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига кўра, давлат учун харид қилишнинг бир қанча турлари мавжуд, булар электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидларидир. Бугун боғчаларга етказилаётган йод тўғридан-тўғри сотиб олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Барчани бир савол ўйлантирмоқда: йод тендер орқали сотиб олиниши керакмиди ёки тўғридан-тўғри шартнома биланми? Президентнинг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ–3953-сон қарорида Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати келтирилган. Мазкур рўйхатнинг 18-бандига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган буюмлар ҳам тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олинади. Бу бандда назарда тутилган ваколатли орган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади. Ушбу бандда назарда тутилган дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган буюмлар рўйхати 2019 йил 15 ноябрда Молия вазирлиги (ҳозирги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган. Рўйхатга дастлаб 331 та дори ва тиббий воситалар киритилган. Даслтабки рўйхатда йод мавжуд бўлмаган Кейинчалик рўйхатга бир неча маротаба қўшимча дори ва тиббий буюмлар киритилган, эҳтимол мазкур рўйхатларда йод бўлиши мумкин. Аммо қонунчиликка кўра, бу маълумотлар ҳам очиқланиши керак. Президентнинг 2021 йил 16 июндаги ПФ–6247-сон Фармони билан тасдиқланган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати 3-бандида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати Очиқ маълумотлар порталига ҳамда расмий веб-сайтларга жойлаштириб борилиши лозимлиги белгиланган. Давлат эҳтиёжалари учун дорилар ва тиббий буюмлари Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли “Ўзмедимпекс” ДУК томонидан марказлаштирилган тарзда харид қилинади. Hudud24.uz томонидан Очиқ маълумотлар портали, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Ўзмедимпекс” ДУК сайти кўздан кечирилганида тўғридан-тўғри харид қилинадиган товарлар рўйхати очиқланмаганлиги аниқланди. Очиқликка оид талабларни бажарилиши устидан мониторингни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги олиб боради. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 2157-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Мазкур ҳуқуқбузарлик аниқланганда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ҳамда судга юборади. Дориларни рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай? Дориларни қўллашга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига берилади. Рухсатнома хорижий ишлаб чиқарувчиларга 5 йилга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга муддатсиз даврга берилади. Рухсатнома бериш ёки бермаслик ҳақидаги қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши қабул қилади. Дориларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилгандан сўнг Марказ томонидан қуйидагилар амалга оширилади: Рўйхатдан ўтказиш бўлими: ҳужжатларни ва дори намуналарини дастлабки экспертизадан ўтказади; дастлабки экспертиза ижобий бўлса, Марказ ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади; йиғим тўлангандан кейин ҳужжатлар ва дори намуналари экспертизадан ўтказиш учун Марказ лабораторияларига, Фармакология, Фармакопея, Янги тиббий техника қўмиталарига, Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига берилади. Марказ лабораториялари: ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник экспертизадан ўтказади; норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ўтказади; сўнг синов натижаларини, ҳужжатларни Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига беради. Фармакопея қўмитаси: ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини, лаборатория синовлари натижаларини экспертизадан ўтказади; мустақил экспертларни жалб этиб дориларни экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади; қўшимча синовлар ўтказиш учун Марказ лабораторияларига дори намуналари ва ҳужжатларини юборади; дориларнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди; ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида дорини рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади. Фармакология қўмитаси: мустақил экспертларни жалб этиб фармакологик ва дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказади; қуйидаги ҳолларда дориларни клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади: дориларни рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларда рўйхатдан ўтказилган дорилар тақдим этилганда; дорининг GMP, GCP, GVP талаблари асосида яратилганлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланганлигига оид ҳужжатлар бўлганда; Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг ижобий хулосаси бўлганда. Ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига клиник тадқиқотларсиз ёки клиник тадқиқотлар асосида дориларни рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни киритади; Фарминспекция янги дори ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда корхонага бориб зарур шароитларни ўрганади ва шароитлар тўғрисида маълумотнома беради. “Зарур амалиётлар маркази” ДУК дори ишлаб чиқарувчи корхоналарда “GMP” талаблари мавжудлигини текширади ва натижаларга кўра хулосаларни Экспертлар кенгашига беради; Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий техника қўмиталари, шунингдек Марказнинг бошқа бўлинмалари хулосалари асосида дорининг қўлланилишига рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
ССВ “Антиструмин” етказиб бериш бўйича 21 млрд сўмлик шартнома тузгани айтилмоқда
ОАВда ССВ “Антиструмин” етказиб бериш бўйича 21 млрд сўмлик шартнома тузгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда
“Антиструмин” ишлаб чиқарган корхонанинг фармацевтик фаолияти текшириляпти
Дори таъсири туфайли касалхонага ётқизилган бемор болаларнинг ота-оналари Hudud24.uz билан суҳбатлашганда “Антиструмин” дори воситасидан гумон қилишаётгани, болалар дори ичган кунининг эртасига заҳарлана бошлаганини айтганди. Расмийлар эса дастлаб болалар дори ёки овқатдан заҳарланмаганини маълум қилган.
Энди мактаб-боғчаларда болаларга йод таблеткалари берилади
Бу профилактик доза бўлиб, зарарсиздир.