Ўзбекистон
10.10.2023
1 292

Йўл ҳаракати қоидаларига электрон скутерлар ва электросамокатлар бўйича қўшимчалар киритилмоқда. Бу бўйича Вазирлар маҳкамасининг “Йўл ҳарауати қоидалпаюарига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, “скутер” ва “индивидуал ҳаракатланиш воситалари” тушунчаларига таъриф берилиб, уларнинг қайси тоифадаги транспорт воситаси турига киришига аниқлик киритилмоқда; — йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда; Йўл ҳаракати қоидаларига 1-илова - Йўл белгилари эса қўшимча равишда 3.5.1 (скутерлар ҳаракатланиши тақиқланган) ва 3.34 (индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган) йўл белгилари билан тўлдирилмоқда; Йўл ҳаракати қоидалари янги 12-1 ва 12-2-бандлар билан тўлдирилиб, индивидуал ҳаракатланиш воситалари бошқарадиган шахсларга тақиқланадиган ва мажбурий бўлган ҳаракатлар белгилаб берилмоқда. Шунингдек, Йўл ҳаракати қоидаларининг тегишли бандлари “скутер” ва “индивидуал ҳаракатланиш воситалари” сўзлари билан тўлдирилмоқда. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахслар: — ҳаракат давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши; — тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши; — йўлларнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиши; — турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат иштирокчиларига йўл бериши; — қатъий равишда бошқа транспорт воситаларини ҳаракат йўналиши бўйича бошқариш керак. Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан бошлаб ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 0,25 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситаларини бошқариш фақат тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларга рухсат берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.