Ўзбекистон
14.07.2025
26
Маълумки, ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатга қонунчилик доирасида ҳуқуқий баҳо берилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасига кўра, ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Шу маънода, инсон ва фуқаролар қонунчилик доирасида тасдиқланган маълумотларни олиш ва мазкур ахборотларни ўзга шахслар билан алмашиниш ҳуқуқига эга саналишади. Таъкидлаб ўтиш керакки, ёлғон маълумот тарқатиш ва бу ахборотлар шахсни қадр қимматини обрўсизлантирадиган ёки жамият ҳаётига салбий таъсир ўтказиш хусусиятига эга бўлса, таъсир этиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарликка тортиш масаласи бўйича, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексида махсус ҳуқуқий нормалар белгиланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддасига кўра:
Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш – БҲМнинг 50 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Маълумот ўрнида айтиб қўйишимиз керакки, бугунги кунда базавий ҳисоблаш миқдори, 375 минг сўмни ташкил этади.
Жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш – БҲМнинг 50–100 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексининг 244-6-моддасига кўра:
шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 150 бараваригача миқдорида жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади;
жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Қонунчиликка кўра, ёлғон ахборот деганда, ҳақиқатга тўғри бўлмаган маълумотлар тушунилади. Қонунчиликда ёлғон ахборот натижасида шахснинг қадр-қиммати камситилиши ёки унинг обрўсизлантирилиши бўйича аниқ чегара мавжуд эмас. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматининг камситилиши ва унинг обрўсизлантирилиши уятсиз шаклда ифодаланган бўлиши зарур. Уятсиз шаклда деганда, шахснинг кишилар ўртасидаги муомалаларида ифодаланган, умумеътироф этилган қоидаларга зид бўлган салбий хатти-ҳаракатлари тушунилади.
Шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни тарқатиш деганда, уларни оммавий ахборот воситаларида чоп этиш, хизмат таърифномаларида баён этиш, кўпчилик олдида сўзлаганда, мансабдор шахслар номига ёзилган аризаларда ёки бошқа, шу жумладан оғзаки бўлса ҳам бир неча шахсга ёхуд бир кишига хабар қилиш тушунилади.
Бундай маълумотларни фақатгина ўзига алоқадор шахснинг ўзига айтиш, бу маълумотларни тарқатиш деб қаралмайди.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.