currencies image

12 778,12 UZS

78,98

usd

currencies image

14 931,23 UZS

83,40

eur

currencies image

164,01 UZS

1,85

ru



АсосийЯнгиликларГаз таъминоти ускуналарини ишлатиш бўйича қандай қоидаларга амал қилиш лозим?

Газ таъминоти ускуналарини ишлатиш бўйича қандай қоидаларга амал қилиш лозим?

Ўзбекистон

calendar

16.07.2025

eye

53

Газ таъминоти ускуналарини ишлатиш бўйича қандай қоидаларга амал қилиш лозим?

Газ таминоти ускуналаридан фойдаланишда, фуқаролар белгиланган тартиб қоидаларга тўлиқ амал қилишлари талаб этилади. Сабаби, газ таминоти ускуналаридан нотўғри фойдаланиш инсон ҳаёти  ва соғлиги учун хавфли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Абонент ишлатилаётган энергетика тармоқлари, асбоб ва ускуналарнинг зарур техникавий ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаши, энергия ишлатишнинг белгиланган тартибига амал қилиши, шунингдек авариялар, ёнғинлар, энергияни ўлчаш асбобларидаги носозликлар ва энергиядан фойдаланиш пайтида келиб чиқадиган бошқа бузилишлар тўғрисида энергия билан таъминловчи ташкилотга дарҳол хабар бериши лозим.

Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, энергетика тармоқлари, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш асбобларининг зарур техник ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаш мажбурияти энергия билан таъминловчи ташкилот зиммасига юклатилади.

Энергетика тармоқлари, асбоб ва ускуналарнинг техник ҳолатига ва уларни ишлатишга қўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.

Агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.

Абонент энергия билан таъминловчи ташкилотдан туташтирилган тармоқ орқали қабул қилиб олган энергияни бошқа шахс (қўшимча абонент)га фақат энергия билан таъминловчи ташкилот розилиги билан бериши мумкин.

Энергия беришдаги узилишларга, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклашга тарафлар келишувига мувофиқ йўл қўйилади. Энергия билан таъминловчи ташкилот абонентни энергия беришдаги узилишлар, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклаш тўғрисида огоҳлантириши лозим.

Абонент билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ унга дарҳол хабар берган ҳолда энергия беришни вақтинча узиб қўйиш, тўхтатиш ёки чеклашга энергия билан таъминловчи ташкилот тизимида авариянинг олдини олиш ёки уни тугатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарур бўлган ҳолларда йўл қўйилади.

Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда у энергия билан таъминловчи ташкилотга маълум қилиш ва фойдаланилган энергия ҳақини тўлиқ тўлаш шарти билан шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда абонент ўзи фойдаланган энергия ҳақини тўламагани туфайли энергия билан таъминловчи ташкилот шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга, бунда у шартномани бажаришдан бош тортишдан камида бир ой олдин абонентни бу ҳақда огоҳлантириши лозим.

Улашиш: