Ҳуқуқ
21.07.2025
53
Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция ЮНЕСКО Бош конференциясининг 2005 йил 3–21 октябрда Парижда бўлиб ўтган 33-сессиясида 2005 йил 19 октябрда қабул қилинган.
Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-275-сон Қонуни билан ратификация қилинган.
Конвенцияга кўра, қуйидаги қоидабузарликлар спортда “допингга қарши қоидани бузиш” деб топилади:
— спортчи организмидан олинган намунада тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ёхуд маркерлари бўлиши;
— тақиқланган модда ёки тақиқланган усулни ишлатиш ёки ишлатишга уриниш;
— допингга қарши қоидаларга мувофиқ хабардор қилингандан сўнг намуна олишга келишдан бош тортиш ёки асосли сабабларсиз келмаслик ёхуд бошқа тартибда намуна топширишдан бош тортиш;
— мусобақадан ташқари допинг-тестдан ўтиш учун спортчининг мавжудлигини таъминлаш бўйича амалдаги талабларни бузиш, жумладан, унинг жойлашуви ҳақида талаб этилган маълумотларни тақдим этмаслик ва оқилона қоидалар асосида белгиланган тест синовига келмаслик;
— допинг-назоратнинг ҳар қандай босқичида сохталаштириш ёки сохталаштиришга уриниш;
— таъқиқланган моддалар ёки усуллар мавжудлиги;
— ҳар қандай таъқиқланган модда ёки таъқиқланган усулни тарқатиш;
— ҳар қандай спортчига таъқиқланган моддани қўллаш ёки қўллашга уриниш, шунингдек, унга нисбатан таъқиқланган усулни қўллаш ёки қўллашга уриниш, шу билан бирга, допингга қарши қоидаларни бузиш ёки бузишга уринганлик билан боғлиқ ҳар қандай ёрдам кўрсатиш, рағбатлантириш, кўмак бериш, қўзғатиш, яшириш ёки бошқа шаклда ҳамкорлик қилиш.
Конвенцияга кўра, иштирокчи давлатларнинг мажбуриятлари:
— Кодекс тамойилларига мувофиқ миллий ва халқаро даражада тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш; 2 спортда ахлоқий тамойилларга риоя этилишини таъминлаш, спортчиларни ҳимоя қилиш ва тадқиқот натижаларидан биргаликда фойдаланиш мақсадида халқаро ҳамкорликнинг барча шаклларини кенгайтириш; 3 иштирокчи давлатлар ўртасида ва спортда допингга қарши курашиш соҳасида етакчи ташкилотлар, жумладан, Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги (WADA) билан халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш.
Иштирокчи давлат ўз мажбуриятларини бажариш учун тегишли чора-тадбирларни (қонунчилик, меъёрий тартибга солиш, сиёсат юритиш ёки маъмурий амалиёт соҳаларида) амалга оширишга мажбурдир.
Иштирокчи давлатлар тақиқланган модда ва усуллардан фойдалана олиш имкониятини чеклаш бўйича чора-тадбирларни қабул қилади. Бундан мақсад спортчиларнинг ушбу модда ва усуллардан фойдаланишини чеклаш бўлиши лозим.
Тақиқланган модда ва усуллардан фақатгина терапевтик мақсадлар учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.