Life Style
15.07.2025
1 420

Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230- ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.
Жуда кўпчилик мазкур модданинг биринчи нуқтасигача ўқийди-да ходимнинг розилиги билан ходимни таътилдан исталган вақтда чақириб олиш мумкин, деб ўйлайди. Бироқ ходимни таътилдан чақириб олишда МКнинг 230- ва 231-моддаларига эътибор бериш керак.
Мазкур моддаларда таътилдан чақириб олишда қандай талаблар бор?
Меҳнат Кодексининг 230-моддаси ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Яъни ходимга иш йили тугагунга қадар таътил берилиши керак. Бунда ходимни таътилдан чақириб олиб, таътилнинг қолган қисмини кейинги йилга кўчиришнинг имконияти йўқ. Бироқ, ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт (МК 230-моддаси 2-қисм).
Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Яъни ходимни меҳнат таътилидан исталган вақтда чақириб олишнинг имкони йўқ, чунки МКнинг 231-моддаси талаби бўйича ходим таътилнинг камида бир қисми 14 календар кунидан фойдаланиши шартлигини кўрсатмоқда.
Масалан, ходимга 23 кун йиллик таътил берилмоқда, бироқ унинг 10 кунида иш берувчи ишга чақириб олмоқда, МКнинг 231-моддаси талаби бўйича эса таътил қисмларга бўлинганда унинг бир қисми 14 календарь кундан кам бўлиши мумкин эмас.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.