currencies image

12 955,26 UZS

6,75

usd

currencies image

13 327,08 UZS

38,05

eur

currencies image

126,44 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолларда ходимнинг рухсатисиз иш ҳақидан ушлаб қолинади?

Қандай ҳолларда ходимнинг рухсатисиз иш ҳақидан ушлаб қолинади?

Ҳуқуқ

calendar

18.01.2025

eye

91

Қандай ҳолларда ходимнинг рухсатисиз иш ҳақидан ушлаб қолинади?

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан ходимнинг  ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса 269-модданинг иккинчи қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади:

➖ солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;

➖ суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;

➖ иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун;

➖ ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;

➖ иш берувчи томонидан ходимга қўлланган жаримани ундириш учун;

➖ ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун.

➖ Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

 

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 215

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


21-декабр 2024, 05:28
917

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
882

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.


23-декабр 2024, 12:25
825

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида

Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.