#NoComment
10.03.2026
524

Ўзбекистонда таълим олиш харажатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида талабалар ёки уларнинг ота-оналарига контракт тўловидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш имконияти берилган. Бу имтиёз фуқароларнинг шахсий даромад солиғи ҳисобидан амалга оширилади ва амалда кенг қўлланилмоқда.
Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси асосида белгиланган.
Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Бу имтиёздан онлайн – my3.soliq.uz сайти ёки Soliq мобиль иловаси, қолаверса ўз ҳудудингиздаги солиқ органлари орқали фойдаланишингиз мумкин.
Агар Сиз олдинги йилларда ишлаган бўлсангиз, шартнома суммасини ўзингиз мустақил равишда тўлаган бўлсангиз, доимий яшаш жойидаги солиқ органига жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация ва қуйидаги ҳужжатларни топшириш орқали тўланган даромад солиғини қайтаришингиз мумкин:
• талаба билан олий таълим ташкилоти ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;
• тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси, бор бўлса;
• контракт маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.
• паспорт нусхаси.
Агар таълим учун йўналтирилган маблағлар миқдори йиллик даромадингиздан ортиқ бўлса, бошқа оила аъзоси (ота/она, эр/хотин) солиқ тўланган сумманинг қолган қисмидан олинган даромад солиғини худди шу тарзда қайтариши мумкин. Бунда, у аввал имтиёз қўлланилган сумма миқдори тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.
Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқиш кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддасида чет элга кетаётганда алимент мажбуриятларини бажаришнинг умумий қоидалари баён этилган.
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан бош тортиши мумкинми?
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишга ҳақли эмас.