Ўзбекистон
31.07.2023
1 282

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Қарши аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Қарши” авиарейси билан учиб келган фуқароларнинг бирига тегишли бўлган қўл ва юк сумкалари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Натижада, ушбу сумкада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, шунингдек божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган бир дона пневматик тўппонча ҳамда 437 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар борлиги аниқланган. Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.
Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади
Бу тартиб 1 июндан 2027 йил 1 июнгача амал қилади.
Самарқандда "Макаров" пистолетини сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди. Бу ҳолатда унга қандай жазо берилиши мумкин?
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Гўштлар ичига хуфиёна яширилган 350 дона ов қуроли учун гилзалар фош бўлди
“Яллама” чегара божхона пост терминалида “Газел”даги курерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин: муҳим 5 саволга жавоб
Қонунчиликда фуқароларнинг чет элдан Ўзбекистонга божхона тўловларини тўламасдан олиб кирадиган товарлари миқдори белгиланган. Бож тўламасдан ва декларация тўлдирмасдан қанча миқдордаги товарларни олиб ўтиш мумкин? Заргарлик буюмлари, тиллаларни-чи? Аэропорт орқали юк олиб ўтганда шартлар қандаю, чегарадан темир йўл ёки пиёда ўтганда қандай? Ўзбекистондан валютани қанча миқдорда олиб чиқиш кетиш мумкин? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга батафсил жавоб беради.