currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚарз берилганлигини қандай исботлаш мумкин?

Қарз берилганлигини қандай исботлаш мумкин?

#NoComment

calendar

06.03.2026

eye

380

Қарз берилганлигини қандай исботлаш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 733-моддаси 1-қисмига биноан, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сон қарорининг 21-бандига асосан судлар қарз шартномасининг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслигини назарда тутишлари лозим.

Фуқаролик кодекси 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ тарафлар бундай ҳолда гувоҳларнинг кўрсатувларига асосланишга ҳақли эмас, лекин бу уларни ёзма ва бошқа далиллар келтириш имкониятидан маҳрум қилмайди.

Агар пул ёки ашё олганлик факти инкор этилмаса, у ҳолда уни ёзма далиллар билан тасдиқлаш талаб қилинмайди, ҳар бир тараф ўз талабларини асослаш учун келтираётган ҳолатларни исботлашга мажбур.

Шунга кўра бир тараф пул ёки ашёни қарз учун берганини тасдиқлаб, иккинчи тараф уни олганини инкор қилмасдан бу пул ёки ашё қарзга эмас, балки ҳадя тариқасида берган деб тасдиқласа, суд пул ёки ашё олган тарафдан қарз эмас, балки ҳадя шартномаси бўлганлигини тасдиқловчи далилларни талаб қилиб олиши ва шу асосга кўра низони ҳал қилиши лозим.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 394

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 119

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
903

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
882

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.