Ўзбекистон
11.08.2025
562

Ҳозирги кунда қарз муносабатлари инсонлар ўртасидаги нозик масала бўлиб қолган. Қариндошлар, дўстлар, таниш-билишлар бир-биридан қарз олиб бермай кетиши, бунинг натижасида қарз берувчи мол-мулкидан ажралиши ҳолатлари жуда кўп. Бундай ҳолатлар қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасида шартнома тузилмаганлигининг оқибати ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Фуқаролик кодексининг 733-моддасига асосан қарз шартномасининг шакли қуйидагича бўлади. Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.
Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
Сизда қарз шартномасини осон, тез, ва сифатли энг муҳими эса, адвокат ёки бошқа жойга мурожаат қилмаган ҳолда Юрхизмат.уз сайти орқали бепул равишда тайёрлаб олиш имконияти мавжуд.
Қуйидаги ҳаволадан сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган қарз шартномасининг намунаси билан танишишингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.