currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚашқадарёда 14 яшар қиз 7 ойдан бери жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани аниқланди

Қашқадарёда 14 яшар қиз 7 ойдан бери жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани аниқланди

Ўзбекистон

calendar

25.11.2023

eye

1 002

Қашқадарёда 14 яшар қиз 7 ойдан бери жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани аниқланди© Фото: hudud24.uz

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Китоб туманида яшовчи 14 яшар қизни 7 ой давомида ўзининг уйида мажбуран сақлаб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 24 ноябрь куни Болалар омбудсманига Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи вояга етмаган Ч.Т. нинг мурожаати келиб тушган. Унга кўра, 2009 йилда туғилган бу қизалоқни 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар Шаҳрисабз тумани, Хўжабоғ қишлогида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни зудлик билан ўрганиш ва вояга етмаган Ч.Т.га нисбатан жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга қонуний чора кўриш тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилган.

Вилоят прокуратураси шу кунни ўзида ҳодисани ўрганган. Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан (Одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) жиноят иши қўзғатилиб, тергов гуруҳи тузилган ва тезкор равишда тергов ҳаракатларига киришилган.

“Болаларга нисбатан бундай мудҳиш жиноятни содир этган ҳар қандай шахс қонун олдида жавоб бериши шарт. Жиноят иши Бош прокуратура ва Болалар омбудсманининг алоҳида назоратида. Бу оғир жиноятнинг қурбони бўлган боланинг манфаатлари тўлиқ равишда таъминланади. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади,” – дейилади хабарда.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 528

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 453

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 151

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


19-март 2026, 09:52
711

Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?

Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.

Мавзуга доир янгиликлар: