Ҳуқуқ
30.04.2026
270

Сменали иш режими меҳнат муносабатларида муҳим ўрин тутадиган иш ташкил этиш шаклларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, иш жараёни икки ва ундан ортиқ сменаларга бўлинган ҳолда амалга оширилса, бундай тартиб сменали иш деб эътироф этилади.
Сменали иш, одатда, ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз давом этиши лозим бўлган ҳолларда жорий қилинади. Бу, айниқса, иш вақти кунлик меъёрдан ортиқ бўлган ишлаб чиқаришларда, шунингдек асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ва хизматлар ҳажмини ошириш мақсадида қўлланилади. Яъни, иш берувчи иш жараёнини тўхтатмасдан давом эттириш учун ходимларни турли вақтларда ишга жалб қилади.
Бундай тизимда иш вақти махсус жадвал асосида ташкил этилади. Ходимлар сменалар бўйича навбат билан ишлайди ва уларнинг алмашинуви бир маромда амалга оширилиши шарт. Бу эса ишда тартиб ва адолатни таъминлашга хизмат қилади.
Қонунчиликка кўра, ходимларни ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор чекловлар ҳам белгиланган. Жумладан, ходимни кетма-кет икки сменада ишга жалб қилиш қатъиян тақиқланади. Бу норма ходимнинг соғлиғи ва меҳнат қобилиятини сақлашга қаратилган.
Шунингдек, сменалар орасидаги дам олиш вақти ҳам аниқ белгилаб қўйилган. Бир смена тугаганидан кейинги смена бошланишигача бўлган вақт, дам олиш ва овқатланиш учун ажратилган танаффусни ҳам ўз ичига олган ҳолда, камида 12 соат бўлиши шарт. Бу талаб ходимнинг тўлиқ тикланиши ва кейинги иш самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса қилиб айтганда, сменали иш режими ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилса-да, у ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи қонун нормалари асосида қатъий тартибга солинади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.