Ҳуқуқ
18.01.2025
91
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 6-бандига мувофиқ янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилди.
Қарорга мувофиқ Марказий банк раҳбарияти томонидан қабул қилинган 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиришлар киритилди. Унга мувофиқ фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация ID-карталари ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўрсатиб, банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга бўлгани сабабли, у банк хизматларини кўрсатиш жараёнида паспортнинг ўрнини боса олади. Шунингдек, ҳисобварағ очиш, кредит ёки депозит хизматларидан фойдаланиш, банк пластик карталарини расмийлаштириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса, банкка ID-карта ёки паспорт олиб бориш шарт эмас.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида
Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.