currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Ўзбекистон

calendar

09.04.2025

eye

1 887

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги саккиз йилда мамлакатимиз аҳолиси 6 миллионга кўпайди. Шу даврда ярим миллионга яқин хонадонлар барпо этилди. Жумладан, ўтган йили 100 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилган бўлса, бу йил янада кўп – 130 мингдан ортиқ хонадон режа қилинган.

Яқин йилларда аҳолимиз сони 40 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бундай ўсишда йилига 140-150 минг хонадонга талаб пайдо бўлади. Бу ҳар йили қўшимча 2 минг гектар ер керак, дегани. Лекин ер майдонлари ҳам чекланган.

Бундай ҳолатда реновация дастури қўл келади. Масалан, республикада 17 мингта 2-3 қаватли эски уйлар бор. Улардаги шароит, муҳит бугунги замонга муносиб эмас. Электр, газ, сув ва бошқа инфратузилмалар эскирган, кўпларида оқова тармоғи ҳам йўқ.

Шуларнинг ўрнида замонавий уйлар қурилса, ҳозиргидан 3 баробар кўп аҳоли жойлашади. Асосийси, хонадонларда янги коммуникация, иссиқ ва совуқ сув, оқова тармоғи бўлади. Одамлар озода, шинам ва файзли шароитларда яшайди. Бу орқали минглаб оилаларнинг турмуш даражаси ўсади, муҳими, улар ушбу шароитларни илк бор ўзлари ўсиб-улғайган жойда ҳис этишни бошлайди.

Яна бир муҳим томони – энергия тежамкорлик масаласи. Турар жойлар яхлит бўлса, инфратузилма тармоқлари, энергия кам сарфланади.

Ҳозиргача бу борада ягона ҳужжат йўқ эди. Шу боис, хорижий тажриба асосида, “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тақдимотда реновация тизимининг ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий томонлари кўриб чиқилди.

Бундай дастурлар 3 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Аввал, шаҳар ва туманларда реновацияга мос ҳудуд танланиб, лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларга янги уй ёки компенсациялар таклиф қилинади. Барча мулкдорлар билан келишувлар яккама-якка, нотариал тартибда тасдиқланади. Лойиҳалар учун ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади.

Иккинчи босқичда реновация дастури ҳудудий ва республика кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, қурилиш ташкилоти аниқланади. Учинчи босқичда уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Реновацияга тушган ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ҳам ошади. Янги уйларнинг 1-2-қаватларида савдо, хизмат курсатиш ва кичик ишлаб чиқаришлар бўлади. Шунингдек, бу тизим орқали 20 минг гектар ер тежалиши ҳисоб-китоб қилинган.

Хусусан, биринчи босқичда реновация асосида 20 минг хонадон қурилиши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари бундай лойиҳаларни, аввало, у ерда яшовчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тизимли ва адолатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда мутасаддилар, туман ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари реновация тартиб-қоидалари ва ишни тўғри ташкил қилиш чоралари бўйича қўшимча ўқитилиши айтилди.

Реновация ҳудудларини инфратузилма билан таъминлаш, девелопер ва қурувчи ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Улашиш:

Бошқалар

30-март 2026, 07:19
925

Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?

Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.


30-март 2026, 10:40
670

“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” электрон обунаси билан танишинг!

Бунинг учун adolatmarkazi.uz сайтига ташриф буюриб, сайтнинг юқори қисмидаги “кириш” тугмаси босилади ҳамда сизга берилган логин ва паролни киритиб “кириш” тугмаси босилади.


2-апрел 2026, 04:05
659

Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?

Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.


31-март 2026, 08:11
639

Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!

"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.