currencies image

12 948,10 UZS

17,99

usd

currencies image

13 502,28 UZS

111,86

eur

currencies image

121,01 UZS

0,07

ru



АсосийЯнгиликларХарид вақти нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 10 қоида.

Харид вақти нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 10 қоида.

Ҳуқуқ

calendar

07.01.2025

eye

107

Харид вақти нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 10 қоида.

Бугунги кунда харидорнинг талаби ва истагидан келиб чиқиб бирор маҳсулот харид қилиш учун савдо дўконлари, бозорларда барча шарт-шароитлар яратилган. Айрим хизмат кўрсатиш шохобчалари ва савдо дўконларида хизматчиларнинг мижоз билан мулоқот қилиш маданияти, харидорнинг сотиб олаётган маҳсулот ҳақидаги саволларига тўлиқ жавоб бермаслик ҳолати, сотувчи ва хизмат кўрсатувчи муомаласи  ҳали ҳануз тартибга солинмаган.

1. Сотувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарлар тўғрисидаги қуйидаги зарур ва ишончли маълумотларни харидорнинг эътиборига ўз вақтида кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт:

— товарнинг номи;

— товарнинг штрихли коди (мавжуд бўлганда);

— товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

— агар у аниқ бир товар учун белгиланган бўлса — кафолатли муддати;

2. Сотувчи, товарлар ва уларни тайёрловчилар тўғрисидаги маълумотлар харидорлар эътиборига давлат тилида етказилади, шунингдек, бошқа тилларда такрорланиши мумкин.

3. Товарни сотишда харидорга мустақил равишда ёки сотувчи ходимнинг ёрдамида зарур товарлар билан танишиш, тош-тарозининг тўғрилигини, унга берилган товарнинг ўлчамини текшириш имкони берилиши керак.

4. Харидор тавсия этилаётган товарни кўздан кечиришга, агар товарнинг хусусияти буни истисно этмаса ва мазкур Қоидалар талабларига зид бўлмаса, ўзининг ҳозирлигида унинг хоссаларини текширишни ёки унинг ҳаракатлари намойиш қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.

5. Сотувчи-ходим товарнинг номи, унинг сорти, маркаси, модели, типи, товарнинг оғирлиги, ўлчами ёки бирлигига нархи кўрсатилган ҳолда сотиладиган товарларнинг ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалари бўлишини таъминлашга мажбурдир.

6. Харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақлидир.

Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаган тақдирда харидор сотиб олинган товарни сотувчига қайтаришга ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олишга ҳақлидир.

7. Ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади):

- айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;

- харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;

- харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;

- товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;

- товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини талаб этишга ҳақлидир.

Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

8. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарнинг нуқсонлари сотувчи томонидан бартараф этилиши тўғрисида харидор томонидан талаб қўйилган ёки бундай товар алмаштирилиши талаб қилинган тақдирда, харидор бир вақтнинг ўзида тузатиш даврида ёки зарур сифатга эга бўлмаган товарни алмаштириш даврида зарур сифатга эга бўлган айнан шундай товар берилишини талаб қилишга ҳақлидир. Уларга нисбатан харидорнинг тузатиш ёки алмаштириш даврида унга ана шундай товар текин берилиши тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайдиган узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар рўйхатида (мазкур Қоидаларга 2-илова) кўрсатилган товарлар бундан мустасно.

9. Хоссалари бартараф этиб бўлинмайдиган товарнинг нуқсонлари аниқланган тақдирда (пардоз-андоз буюмлари, маиший кимё товарлари ва бошқа товарлар), харидор ўзининг танлаши бўйича бундай товарни зарур сифатга эга бўлган товар билан алмаштиришни ёхуд харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини талаб қилишга ҳақлидир.

10. Товар учун тўланган пул суммасини харидорга қайтаришда сотувчи товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганлиги, унинг товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товарнинг қиймати пасайган суммани харидордан ушлаб қолишга ҳақли эмас.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” миллий-ҳуқуқий ахборот маркази
етакчи масҳалатчиси

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 898

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 180

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


21-декабр 2024, 10:30
1 100

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
895

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.