Life Style
25.07.2024
107
Хитойда қаттиқ босим остида ишлайдиган офис ишчилари ноутбуклар билан югуриш, обед солинган пакетларни кўтариш, ибодат пайтида ва офис курсисида йога қилиш каби машғулотларни бажаради.
“5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот” деб номланган ушбу амалиёт бутун ўлка бўйлаб тарқалган.
Июль ойи бошида бир интернет фойдаланувчиси ўзини саҳифасига лифтни кутаётганда тез зарядловчи машғулот билан шуғулланаётган ҳамкасбининг суратини жойлаштирди ва унга “Офис ходимларининг ўз спорт зали бор” деб ёзиб қўйди. Шунингдек, у белига овқат солинган бир нечта сумка боғлаб, машғулотларига янаям оғирлик қўшган.
“У кўнгилли сифатида ҳар доим пастдан ҳаммага тушлик олиб келади. У кун бўйи офисда ўтирар экан, спорт залига боришга вақти йўқ, нимадир кўтариб кетаётганда ёки лифт кутаётганда тез машқ қиволади ва шу билан спорт залидаги тўловларни тежайди",
— дейди ҳамкасби уни даҳо деб таърифлаб.
Интернетда яна офис стулида ўтириб Пилатес, бадминтон ракеткасини силкитиш ва сув бочкаларини кўтариш каби қисқа машғулотлар суратлариям улашилган экан.
Копирайтер Чанг ҳам машғулотларга ёндашуви билан ўртоқлашган. У ноутбукини кўтариб метро бекатига югураркан.
“Менинг компьютерим бироз оғир, шунинг учун бу жараён оғир гантел билан машқ қилишга ўхшайди”, — дейди у.
5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот кўпинча ортиқча ишлаётган ва бўш вақти бўлмайдиган офис ходимлари учун жуда қулай экан.
“Бундан ташқари, бу машғулотлар иш пайтида чарчаганимда менга куч беради”,
— дея қўшимча қилди Чанг.
Шунингдек, у жисмоний машқлар психологик фаровонлик учун фойдали эканлигини айтди, улар кун давомида баъзи салбий ҳис-туйғулардан халос бўлишга ёрдам беради.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?
Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?
Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.