Ҳуқуқ
05.01.2024
1 262
Хизмат уйлари кимга, қанча муддатга берилади?
Ходимлар ўзининг яшаш жойидан олис масофада ишлаганда уларга кафолат сифатида хизмат уйлари берилади. Хизмат уйлари учун ижара ҳақи ундириладими? Хизмат уйидан чиқарилган ходим ишга тикланса нима бўлади? Қуйидаги мақолада хизмат уйларига оид ҳуқуқий масалалар нормалар тушунтирилади.
Хизмат уйлари кимларга берилади?
Хизмат уйлари ўзининг доимий турар жойидан узоқ масофада сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган (масалан, депутатлар), меҳнат шартномалари бўйича ишлаётган ходимлар ҳамда айрим ҳарбий хизматчиларга берилиши мумкин.
Давлат уй-жой фондидаги хизмат уйлари 22 тоифадаги ходимлар учун ажратилади, батафсил рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.
Хизмат уйи олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Хизмат уйини олиш учун ходим ўзи ишлаётган идорага мурожаат қилиши керак. Хизмат уйлари учун ижара ҳақи ундирилмайди. Хизмат уйи ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Хизмат уйи қанча муддатга берилади?
Хизмат уйлари меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига ёки хизмат даврига, сайлаб қўйиладиган лавозим муддати тугагунга қадар берилади.
Хизмат уйи ижара шартномаси меҳнат, хизмат муносабатлари тугатилиши билан бир вақтда бекор бўлади.
Ижара муддати тугаганидан кейин уйни қанча вақтда бўшатиш керак?
Ходим узоғи билан 1 ой ичида уйни бўшатиши керак. Шунингдек, ташкилот уйни эртароқ бўшатиш талабини ҳам қўйиши мумкин, бунда уйни бўшатиш ҳақидаги муддат 7 кундан кам бўлмаслиги лозим.
Хизмат уйидан чиқарилган ходим ишга тикланса нима бўлади?
Хизмат уйида яшаган ходим ишга қайта тикланса, хизмат уйини яна олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Хизмат уйи ижара шартномаси муддати тугагач, ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар шу турар жойни бўшатиб беришдан бош тортса, уларга бошқа турар жой бермасдан суд тартибида кўчирилади.
Хизмат уйидан чиқарилганда кимларга бошқа уй берилиши керак?
Айрим тоифадаги шахсларга эса хизмат уйидан кўчиришдан олдин бошқа уй берилиши керак. Бундай тоифадаги шахсларга қуйидагилар киради:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;
ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;
ногирон фарзандлари бўлган оилалар;
тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилганда;
хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида 10 йил ишлаганлар;
лавозими учун хизмат уйи берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин хизмат уйини берган ташкилотда ишлаётганлар (масалан, мактаб директорига директор бўлганлиги учун хизмат уйи берилган, директор лавозимидан бўшади ҳамда айнан шу мактабда оддий ўқитувчи бўлиб ишлаяпти);
штат ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;
ўзи ишлаган ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;
хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;
вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.
Мазкур шахсларга бошқа турар жой хизмат уйи жойлашган ҳудуддан берилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби
Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.