Ҳуқуқ
18.05.2026
29

Меҳнат кодексининг 136-моддасига кўра, ходим айрим ҳолларда иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлиши керак.
Мазкур норма ходимнинг ўз меҳнат вазифасини давом эттирган ҳолда иш шароитлари, иш вақти, иш режими ёки бошқа меҳнат шартларини ўзгартириш юзасидан мурожаат қилиш имконини беради. Масалан, соғлиғи билан боғлиқ ҳолатлар, оилавий вазият ёки қонунчиликда белгиланган бошқа асослар мавжуд бўлса, ходим тегишли ўзгартиришларни талаб қилиши мумкин.
Қонунчиликка кўра, ходимнинг бу ҳақдаги аризаси иш берувчи томонидан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши шарт. Бу эса мурожаатнинг узоқ вақт эътиборсиз қолишининг олдини олишга хизмат қилади.
Агар иш берувчи ходим талабини рад этса, рад этиш сабаби ёзма шаклда тушунтириб берилиши керак. Муҳими, ходимга рад этиш сабаблари ёзма равишда берилмаган тақдирда ҳам, у ушбу қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмайди.
Мазкур норма ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш жойида адолатли ва қонуний муносабатларни таъминлашга қаратилган муҳим кафолатлардан бири ҳисобланади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Болаларни мактабга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва муҳим қоидалари
Ҳар бир бола бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.