currencies image

12 653,32 UZS

58,77

usd

currencies image

14 822,10 UZS

105,71

eur

currencies image

161,89 UZS

0,75

ru



АсосийЯнгиликларХодимни ишга тиклашнинг ҳуқуқий асослари

Ходимни ишга тиклашнинг ҳуқуқий асослари

Ҳуқуқ

calendar

17.12.2024

eye

480

Ходимни ишга тиклашнинг ҳуқуқий асослари

Қонунчилигимизда меҳнат ҳуқуқини таъминлашга оид бир қанча ишлар амалга оширилишига қарамасдан, бир қатор дилни хира қилувчи ҳолатлар ҳам учраб турибди. Шулардан бири иш берувчининг ўз ходими билан тузилган ишга оид меҳнат шартномасининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳолда, яъни ғайриқонуний тарзда бекор қилиниши саналади.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат қонунчилигига кўра, иш берувчининг қўл остида фаолият юритадиган ходим билан меҳнат шартномаси ноқонуний тарзда бекор қилинганда ёки ходимнинг розилигисиз ғайриқонуний тарзда бошқа ишга ўтказилган ҳолда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиш лозим. Ўзи билан меҳнат шартномаси қонунчиликка хилоф равишда бекор қилинган деб ҳисоблайдиган ходим бевосита иш берувчига мурожаат қилиши ёки меҳнат шартномасининг бекор қилиниши устидан белгиланган тартибда, шу жумладан суд тартибида ҳам шикоят қилиши мумкин.

Ходимга нисбатан меҳнат шартномасининг қонунчиликка номувофиқ тарзда бекор қилинган ҳолларда иш берувчи ходимни ўзининг аввалги ишига тиклаши лозим. Бундан ташқари, ходим ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш ҳақида ҳам талаб қилганда иш берувчи ходимнинг талабини қондирган ҳолда унга етказилган моддий ёки маънавий зарарни қоплаш чорасини кўриши лозим бўлади.

Иш берувчи қўл остида ишловчи ходимига нисбатан меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинган, деб эътироф этганда, ходимни аввалги ишига тиклаши ҳамда ходимига йетказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш чорасини кўриши лозим бўлади.

Юқоридаги каби ҳолат юз берган ҳолларда иш берувчи ва ходим моддий зарарнинг ҳамда моддий зиённинг ўрни қоплаш чораларини ўзаро келишиб олишлари лозим бўлади. Бундай ҳолатда иш берувчи ходимга моддий зарарни ўрнини қоплаш миқдорини белгилаётганда қонунчиликда белгиланган миқдордан кам бўлмаслигига алоҳида аҳамият бериши лозим.

Мабодо иш берувчи ҳамда ходим моддий зарарни қоплаш ва маънавий зарарни компенсация қилиш миқдори ҳақида келиша олмасалар, иш берувчи ходимига берилиши лозим бўлган суммани тўлаши шарт ҳисобланади. Aгарда ходим бундан қаноатланмаса, меҳнат кодексига мувофиқ, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Aмалиётда шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, баъзи ҳолатларда ходимнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи яъни меҳнат шартномаси иш берувчининг қарори билан эмас, давлат муассасаларининг қонундан четга чиқадиган қарорлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари натижасида бекор қилинганда, ходимга етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи қоплаш миллий қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Ходимнинг меҳнат шартномаси ноқонуний равишда иш берувчи томонидан бузилиб, унга маънавий зиён етказилганда, суд томонидан маънавий зиёни ундириш чоралари кўрилади. Суд маънавий зиённи компенсация қилиш миқдорини белгилашда ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслигига алоҳида эътибор бериши керак.

Меҳнат шартномаси ғайриқонуний бекор қилиш тушунчаси таърифи Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли “Суд томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорининг 49-бандида кўзда тутиб ўтилган бўлиб, мазкур қарорга мувофиқ, иш берувчи меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилмаган бўлса, ходимни ишдан бўшатиш жараёни ғайриқонуний тарзда амалга оширилган ҳисобланади.

Ғайриқонуний тарзда ишдан бўшатилган ёки қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳолатда бошқа ишга ўтказилган ходим ўзининг олдинги ишига қуйидаги йўллар билан тикланиши мумкин:

1. Иш берувчининг аввалги буйруғини бекор қилдириб, ишга тиклаш ҳақидаги янги буйруқни чиқариш орқали;

2. Ўзи фаолият юритаётган ташкилотдан юқори турувчи ташкилотларнинг ишга тиклаш ҳақидаги буйруғини чиқариш орқали;

3. суднинг ишга тиклаш ҳақида ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

Ходимни аввалги иш ишга тиклаш ҳақидаги суд жараёнлари туманлараро фуқаролик ишлари судлари ёки бошқа фуқаролик ишлари судлари томонидан процессуал тарзда қонунчиликка риоя қилинган ҳолатда кўриб чиқилади.

Ғайриқонуний тарзда ишдан бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни ўз ишига тиклаш ҳақидаги иш суд жараёнида кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчи ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқнинг асл нусхасини судга тақдим етиши лозим ҳисобланади ҳамда мазкур буйруқнинг қонунийлигини исботлаб бериши лозим бўлади. Бундан ташқари, ўзини ноқонуний ишдан бўшатилган деб ҳисоблайдиган ходим ҳам ўзининг ишдан ноқонуний ишдан бўштилганлигини исботлаб берилиши лозим ҳисобланади.

Қонунчиликка номувофиқ тарзда судланганлиги муносабати билан иш жойи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки ғайриқонуний тарзда жиноий жавобгарликка тортилганлиги учун ишдан четлатилган ходим аввалги иш жойига, лавзоимига тикланиши ёки ходимнинг ишига тикланишига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тадқирда, ходимга аввалги ишига ёки лавозимига тенг бошқа иш, лавозим берилади. Бундай ҳолатлар амалиёт жараёнида аҳён-аҳёнда кузатилиб туради.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаби амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлмаганда, суд уни ўзгартиради ва бу иш юзасиадн ҳал қилув қарори чиқаради. Бундан ташқари, суд ходимга ишдан бўшатиш нафақасини ҳам тўлатиш ҳақида қарор чиқаради. Суд низоларни кўришда меҳнат шартномаси бекор қилинишининг асосли эканлигини ва қонунчиликка мувофиқлигини исбтлаб берилишини иш берувчидан талаб қилади. Ходимни ишга тиклаш жараёнида унга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш мажбурияти ҳам иш берувчига юкланади.

Ходимга етказилган зарарни қоплашда зарар суммаси қуйидагилардан ташкил топади:

– мажбурий прогул вақти учун сўзсиз ҳақ тўлаш;

– ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа иш жойига ўтказиш юзасидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни ҳам (мутахассислар маслаҳати, ишни юргизиш харажатлари, йўлкира ва бошқаларни) қоплаш;

- маънавий зарарни қоплаш.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, меҳнат қонунчилигимизда ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш билан бирга, иш танлаш, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланишда давлат кафолатини таъминлаш ҳақида алоҳида эътибор берилган. Қолаверса, иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлашга, ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Улуғбек Уролов,
  “Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масъул ходими

Улашиш: