Ҳуқуқ
14.03.2025
806

Меҳнат қонунчилигига кўра, ходим ва иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси тузиш орқали меҳнат муносабатлари юзага келади. Ишга қабул қилинаётган шахс, албатта, меҳнат шартномаси тузишда шартнома шакли аниқланиб, асосий иш ўрни ёки ўриндош сифатида қабул қилиниши белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 432-моддасида ўриндошлик асосида ишлаш тушунчасини ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир деб аниқ таърифланган. Бундан ташқари, ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 124-моддаси ишга қабул қилиш чоғида талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда 434-моддаси ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда тақдим этиладиган ҳужжатларда муҳим талаб сифатида асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани тақдим этиш назарда тутилган. Демак, ўриндошлик асосида ишлашнинг муҳим шарти бошқа бир асосий иш жой бўлиши лозим.
Шунингдек, ўриндошлик асосида ишлашга доир чекловлар ҳам қўйилган. Қуйидаги ҳолларда ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди:
▪️ ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга;
▪️агар ўриндошнинг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно);
▪️ қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Агар ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг, бошқа шахсларнинг соғлиғига ёки ишлаб чиқариш жараёни хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлса, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда меҳнат шарт-шароитлари ҳамда тартибининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, муайян касб, мутахассислик ва лавозимларга нисбатан ўриндошлик асосида ишлашга чекловлар белгилаши мумкин.
Соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари учун навбатчилик асосида ишлар ташкил этилганлиги сабабли белгиланган иш соатлари ошиб кетмаган ҳолда ўриндошлик асосида ишлашга рухсат этилиши мумкин, албатта.
Ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда меҳнат қонунчилиги доирасида меҳнат шартномаси тузилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан тузилиши мумкин. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида тузилган меҳнат шартномасида иш ўриндошлик асосида бажарилаётганлиги кўрсатилиши шарт.
Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. Бола парваришлаш таътили ёки вақтинча ишда бўлмаган ходим ўрнига ишга қабул қилинган ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин бўлади.
Бехрўз Жўраев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.