Ҳуқуқ
13.01.2025
1 708

Жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда — 2 000 (икки минг) АҚШ доллари;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 300 (уч юз) АҚШ доллари;
- халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — бир календарь чорак мобайнида 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
- халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — 100 (юз) АҚШ доллари.
Шунингдек, божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган товарларнинг чекланган нормалари 5 000 (беш минг) АҚШ доллари миқдорида.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.