currencies image

12 658,19 UZS

100,17

usd

currencies image

14 672,11 UZS

148,00

eur

currencies image

161,44 UZS

1,90

ru



АсосийЯнгиликларУй сотмоқчимисиз? Шартномани тўғри тузиш учун энди адвокат шарт эмас!

Уй сотмоқчимисиз? Шартномани тўғри тузиш учун энди адвокат шарт эмас!

Ҳуқуқ

calendar

18.07.2025

eye

42

Уй сотмоқчимисиз? Шартномани тўғри тузиш учун энди адвокат шарт эмас!

Бугунги кунда уй-жой ёки бошқа кўчмас мулкни сотиш оддий ҳолдек туюлиши мумкин. Аммо иш амалиётга келганда, бу жараён бир қатор ҳуқуқий талаблар ва муҳим ҳужжатлар билан боғлиқ экани аён бўлади. Айниқса, шартнома нотўғри тузилган бўлса, келгусида жиддий муаммолар туғилиши ҳеч гап эмас.

Ушбу мақолада кўчмас мулкни сотиш шартномаси қандай тузилишини кўриб чиқамиз ва энг муҳими — бу ишни адвокатсиз қандай қилиб ҳал қилиш мумкинлигини ҳам билиб оламиз.

Фуқаролик кодексига кўра, кўчмас мулкни — яъни ер участкаси, уй, бино, квартира каби обектларни сотиш учун ёзма тарзда расмий шартнома тузиш шарт. Бу ҳужжат икки томон: сотувчи ва харидор томонидан имзоланади.

Шартномада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

— сотилаётган мулк;

— унинг жойлашуви, майдони ва бошқа тавсифлари;

— сотилаётган мулк баҳоси;

— ҳар икки томоннинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари.

Бу талаблар бажарилмаса, шартнома юридик кучга эга бўлмаслиги мумкин. Энг асосийси — бундай шартномалар нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Амалиётда кўп ҳолатларда тарафлар оддий ёзма келишув билан кифояланиб, ҳуқуқий жиҳатларга аҳамият бермайди. Натижада келишмовчиликлар юзага келади: кимдир мулкни тўлиқ топширмайди, кимдир нархни ўзгартиришга уринади, ёки мулк рўйхатдан ўтмайди. Бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун эса ҳуқуқий саводхонлик ва ишончли ҳужжат зарур.

Аммо бу дегани сиз ҳуқуқшунос ёллашингиз керак, дегани эмас. Эндиликда бу ишни мустақил равишда, ишончли манба орқали бажариш имконияти мавжуд.

Агар сиз шартномани тўғри тузишни истасангиз, аммо адвокатга мурожаат қилишга вақт ёки маблағингиз бўлмаса, сизга Yurxizmat.uz платформаси ёрдамга келади.

Бу — Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан юритилаётган “Legal Тech” тизими бўлиб, фуқаролар ўз ҳуқуқий ҳужжатларини мустақил тайёрлаши учун мўлжалланган.

Унда сиз кўчмас мулкни сотиш шартномасининг тайёр намунасини топишингиз мумкин. Сайтга кириб, керакли бўлимни танлайсиз, ма’лумотларингизни киритасиз — бир неча дақиқа ичида тўлиқ ҳуқуқий ҳужжат тайёр бўлади.

Кўчмас мулк савдосида энг муҳим ҳужжат бу — тўғри тузилган шартномадир. У фақат мулкнинг эмас, балки сизнинг ҳуқуқларингизнинг кафолати ҳисобланади. Ҳужжатларни ўзингиз мустақил тузмоқчимисиз? Унда Yurxizmat.uz — айнан сизга керакли манба.

У ерда сиз нафақат кўчмас мулк, балки бошқа кўплаб турдаги шартномалар, аризалар, иш ҳужжатлари намуналарини топишингиз мумкин. Ва энг муҳими — бу жараён осон, тезкор ва ишончли.

Улашиш: