currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларМалакали кадрлар сафи кенгаяди

Малакали кадрлар сафи кенгаяди

Ўзбекистон

calendar

18.04.2025

eye

84

Малакали кадрлар сафи кенгаяди

Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат олийгоҳ ва марказ ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш ҳамда узоқ муддатли, самарали, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, қолаверса биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. Бунда яхши ният, ўзаро ҳурмат ҳамда ишонч асосида умумий қабул қилинган амалиётдан келиб чиққан ҳолда маълумот алмашиш ва тақдим этиш, илмий-амалий коньференциялар, форумлар, семинарлар ташкил қилиш, амалиёт ёки стажировка учун йўллаш ва қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш назарда тутилгани эътирофга молик.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида бепул асосда сафар-маърузалар ўтказиш, шунингдек, университет талабалари учун марказга экскурсиялар ташкил этилади. Инновацион лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда янги инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш эса ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.

Албатта, ҳалол рақобат асосланган ва амалдаги қонунчиликка тўла мос келадиган ҳамкорлик меморандуми малакали, ҳуқуқий билими теран мутахассисларни тайёрлашда муҳим омил бўлиб қолади.

Улашиш:

Бошқалар

21-март 2025, 06:23
1 361

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 210

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


21-март 2025, 08:37
917

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.


3-апрел 2025, 11:04
911

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.