currencies image

12 984,44 UZS

9,35

usd

currencies image

13 442,79 UZS

69,36

eur

currencies image

129,90 UZS

2,27

ru



АсосийЯнгиликларХусусий бандлик агентликлари орқали хорижга ишга бориш: муҳим 5 саволга жавоб

Хусусий бандлик агентликлари орқали хорижга ишга бориш: муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

21.01.2025

eye

94

Хусусий бандлик агентликлари орқали хорижга ишга бориш: муҳим 5 саволга жавоб

Хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижга ишга жойлаштириш хизматлари учун тўлов ундирилмайди.

1. Хусусий бандлик агентликлари қандай хизматлар кўрсатади?

Хусусий бандлик агентликлари қуйидаги хизмат турларини кўрсатиши мумкин:

— Ўзбекистон ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;

— иш берувчилар учун кадрлар танлаш;

— Ўзбекистондан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш;

— ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

2. Ўзбекистон ҳудудида иш қидираётган шахсларга қандай хизматлар кўрсатилади?

Ўзбекистон ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш бўйича хизматлар хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.

Хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

— иш қидираётган шахслар тўғрисидаги ахборотни иш берувчилар ўртасида тарқатиш;

— бўш иш ўринларига эга иш берувчиларни излаш;

— ишга жойлаштириш учун иш берувчилар билан музокара ўтказиш;

— суҳбатга тайёргарлик кўриш ҳамда суҳбатларда иштирок этиш;

— меҳнат шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.

3. Хорижда иш топиб бериш нималарни қамраб олиши керак?

Хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар фақат лицензига эга агентликлар томонидан шартнома асосида амалга оширилиши керак.

Бунда иш қидираётган шахсларга ёзма билдиришнома берилади. Унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

— ишга жойлаштириш учун фуқаролардан ҳақ ундирилмаслиги;

— агентлик томонидан шартнома бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда масъул давлат органининг почта манзиллари, телефон рақамлари.

Ишни қидираётган шахслардан ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ ундириш тақиқланади.

Агентликлар хизматларига ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, яъни хорижлик иш берувчилар тўлов қилади, иш қидираётган шахс эмас.

4. Ишга жойлаштиришда ахборот ва маслаҳат хизматлари қандай ташкил қилинади?

Ишга жойлаштириш соҳасидаги ахборот ва маслаҳат хизматлари шартнома асосида кўрсатилади.

Ахборот ва маслаҳат хизматлари учун БҲМнинг 1 бараваридан (375 минг сўм) кўп бўлмаган миқдорда тўлов ундирилиши мумкин.

5. Хизматларни кўрсатишда агентлик қандай мажбуриятларга эга?

Хусусий бандлик агентлиги:

— хизматларни фақат шартнома асосида кўрсатиши;

— хизматлар кўрсатишда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши;

— иш берувчининг ёки иш қидираётган шахснинг талабига кўра лицензиясини кўрсатиши;

— иш берувчиларнинг ва иш қидираётган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши ҳамда уларга жавоб қайтариши;

— шартномаларни «labor-migration» тизимида рўйхатдан ўтказиши шарт.

hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

23-декабр 2024, 05:47
912

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.


2-январ 2025, 05:19
863

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


23-декабр 2024, 12:25
860

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида

Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.


26-декабр 2024, 11:35
819

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.